17:02 / 10.08.2017
5 387

Жорий йилда Хабаровск аэропортида Ўзбекистондан олиб кирилиши тақиқланган 440 кг мева йўқ қилинди

Жорий йилда Хабаровск аэропортида Ўзбекистондан олиб кирилиши тақиқланган 440 кг мева йўқ қилинди
Ўтган ҳафтада Россиянинг Хабаровск аэропортида Ўзбекистондан борган фуқароларнинг юклари «Россельхознадзор«нинг Хабаровск ўлкасидаги ходимлари томондан текширилиши натижасида ноқонуний олиб келинган 102 килограмм ўсмлик маҳсулотлари борлиги аниқланган ва йўқ қилинган. Бу ҳақда «Амурпресс»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«2012 йилда «Россельхознадзор» томонидан бир қатор ўсмлик маҳсулотлари йўловчиларнинг қўл юки ва юкларида Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан Россияга олиб кирилиши тақиқланганига қарамасдан, «Россельхознадзор»нинг Хабаровскдаги карантин бўйича мутахассислари томонидан Ўзбекистондан келаётган йўловчилардан ўсмлик маҳсулотларини олиш давом этмоқда», — дейилади хабарда.

«Тошкент — Хабаровск» рейсида учиб борган йўловчиладан 2017 йилнинг бошидан буён ҳаммаси бўлиб олиб кирилиши тақиқланган 440 килограмм ўсмлик маҳсулотлари олиб қўйилган. Россия ҳудудида карантинли объектларнинг тарқалиши олдини олиш мақсадида олиб қўйилган ўсмлик маҳсулотлари ўтиш пунктларида йўқ қилинган.

Ҳаммаси бўлиб Хабаровск ҳудудига ўсмлик маҳсулотларини олиб киришга уриниш бўйича 32 та ноқонуний ҳолат аниқланган. Уларда майиз, ёнғоқлар, олмалар, шафтолилар, қовунлар, туршак, қуруқ мевалар олиб қўйилган ва йўқ қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жорий йилда Хабаровск аэропортида Ўзбекистондан олиб кирилиши тақиқланган 440 кг мева йўқ қилинди