АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 август, пайшанба куни журналистларга Шимолий Кореяга нисбатан ҳамиша музокоралар ғояси содиқ қолиб келганлигини айтди. Унинг айтишича, бироқ Қўшма Штатларга зиён етказишга қарор қилгудек бўлса, у ҳолда Пхеньян анча асабийлашишги мумкин.
Трамп, агар Шимолий Корея ўзини шундай тутишда давом этаверадиган бўлса, у ҳолда кўплаб муаммоларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. АҚШ президентиннг таъбири билан айтганда, «бу каби ташвиш аввал ҳеч кимнинг бошига тушмаган».
Washington Postда КХДРнинг ўз ракеталарини ядровий жанговар қалпоқчалари билан таъминлай олиш имкониятлари ҳақида мақола эълон қилинганидан сўнг 8 август куни Америка президенти баёнот бериб, Пхеньяннинг ҳаракатларига Вашингтон “жаҳонда мисли кўрилмаган даражадаги ғазаб ва ўт очиш билан жавоб қайтаради”, дея огоҳлантирган эди. Газета АҚШ разведкасидаги манбага таяниб, КХДР ўз ракеталарини жиҳозлаш учун кичикроқ ядро қалпоқчалари ишлаб чиқаришга қодирлиги ҳақида хабар тарқатган эди.
Пхеньян, Трампнинг баёнотиига жавоб тариқасида, Тинч океанидаги Қўшма штатларга тегишли Гуам оролига яқин худудларга ракета отиш борасида “батафсил режаси” мавжудлигини маълум қилди. КХДРдагилар бу каби ракета учиришлари Вашингтон учун огоҳлантириш бўлишини таъкидлашди.
Манба: Tnews.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...