date
views 5 728

Навальний суд қарорига муносабат билдирди

Навальний суд қарорига муносабат билдирди
Коррупцияга қарши кураш фонди (КҚКФ) раҳбари, мухолифат Алексей Навальний Москва шаҳар судининг қарорига жавобан фонднинг бош вазир Дмитрий Медведев ҳақидаги фильмини ижтимоий тармоқларда тарқатишга чақирди. Бу ҳақида унинг Twitter саҳифасида маълум қилинди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Адвокат Иван Ждановнинг сўзларига кўра, Алексей Навальний роликни интернетдан ўчирмайди, шунингдек уни "кесиш" нияти ҳам йўқ.

"Суд қароридан қатъи назар, фильм тўлиқ ё қисман ўчирилмайди", - деди адвокат ва ҳимояланувчи томон суд қарори устидан Москва шаҳар суди президиуми ва Олий судга мурожаат қилишини қўшимча қилди.

Бундан аввал Москва шаҳар суди мухолифат Алексей Навальнийнинг аппеляциясини инкор қилиб, ишбилармон Алишер Усмоновнинг ғалабасини тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Суд "У сизга Димон эмас" тергов-фильмидан Усмоновга тегишли фрагментларини ўчириш тўғрисида қарор чиқарган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Навальний суд қарорига муносабат билдирди
-->