У Нареш Кумар. Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатига қарашли Музаффарнагар шаҳрида истиқомат қилади. Ўзининг тан олиб айтишича, овқат ўрнига электр токи билан озиқланади.
— Бизнинг тарафларда ҳозир озиқ-овқат анқонинг уруғидай гап, — дейди Нареш Кумар. — Шунинг учун оч қолган пайтларимда электр токи ўтган очиқ симни оғзимга соламан-у, ярим соат ўтираман. Қорним тўяди-қолади…
Нареш Кумар бундан анча йил олдин ўзи билмаган ҳолда устки қисми очиқ электр симини ушлаб олган. Бошқа одам бўлса, тил тортмай ўларди. Аммо Нарешга жин урмади. Азбаройи ҳайрати ортиб ўша симни яна қайта-қайта ушлаб кўрди. Уни ток урмади. Ваҳоланки, бу симдан ўтган ток 380 вольтли кучга эга эди. Ўша кундан эътиборан у уйидаги электр симларини очиб ўзини синаб кўрадиган бўлди. Мана, орадан кўп йиллар ўтган бўлса-да, Нарешни электр токи куйдирмайди, ўлдирмайди.
— Уйимизда электр ўтказгичлар, розеткалар ва чироқни ёқиш учун зарур мосламалар усти очиқ ҳолда қолади, — дейди Нарешнинг рафиқаси. — Биз токнинг яқинига ҳам йўламаймиз. Эримнинг ўзи керак бўлганда чироқларни ёқади, ўчиради. Бу ишни усти очиқ симларни маҳкам сиқимлаш орқали амалга оширади. Айтганча, ҳозир эрим бутун Ҳиндистонда машҳур бўлиб кетган. Уни мамлакатда «Ҳиндистоннинг тирик чироғи» деб аташаркан.
— Мен бошқаларга бу усулни текшириб кўришни маслаҳат бермайман, — деди Нареш. — Ток билан ҳазиллашиб бўлмайди. Менга келсак, организмимнинг 80 фоизи электр токидан ташкил топган. Ток менинг овқатим, сувим ва ҳаётимга айланган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...