date
views 6 490

Покистонда юз берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Покистонда юз берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг жануби-ғарбий вилояти Белужистоннинг пойтахти ҳисобланмуш Кветта шаҳрида 12 август кечки вақт портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, камида 32 киши яраланган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар вазири Сарфараз Буттига иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри хабар берди.

Вазирнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида ҳам полициячилар, ҳам фуқаролар бор.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, портлаш хавфсизлик кучлари автомобили ёнида содир бўлган. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Портлаш сабабли шаҳарда фавқулодда вазият тартиби киритилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда юз берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди