
Қатарга бойкот эълон қилган араб давлатлари (Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср) Доха билан бизнес юритувчи АҚШ компанияларининг ҳуқуқларига дахл қилмасликка ваъда берди. Бу ҳақда, «РИА Новости»’га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
Айтилишича, июль ойида араб давлатларининг расмийлари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга мактуб йўллаб, Қатар билан дипломатик алоқалар америкалик бизнесменлар билан муносабатларга таъсир кўрсатмаслигини уқтирган.
Маълум бўлишича, Евроиттифоқ ҳам Абу-Дабидан шу мазмундаги мактуб олган.
Ҳозирча ушбу ахборот расмий тасдиққа эга эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар