23:02 / 15.08.2017
5 765

Қозоғистон Россия Сладкое кўлини «совға қилгани»ни инкор этди

Қозоғистон Россия Сладкое кўлини «совға қилгани»ни инкор этди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ануар Жайнаков маълум қилдики, Сладкое кўлини Россиянинг Қозоғистонга «совғаси» деб аташ тўғри эмас. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.

«Айтиш керакки, бу кўл Қозоғистонга ўтиши Россиянинг «совғаси» дейиш тўғри эмас. Чунки, бу кўлнинг асосий қисми аввалдан Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлашганди», — дея қайд этган у.

Жайнаковнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегара чизиқлари 2005 йил 18 январидаги келишувда ўрнатилганди.

Унинг қайд этишича, чегарадаги бу ҳудудда «Қозоғистон ва Россия томонлари келишуви бўйича чегара белгилари ўрнатилган», шу туфайли айни вақтда «ҳеч қандай алмашув» рўй бермади.

Бугун Россия Новосибирскда жойлашган кўлни тўлиғича Қозоғистонга бергани ҳақида хабар қилинганди.

Ов мавсумида мазкур кўлга маҳаллий аҳоли ва Новосибирск ҳамда Омскдан тез-тез меҳмонлар келиб турган.

«Бу кўлда балиқ йўқ, шунчаки табиатни безаб турибди. Туманимизда Горькое кўли бор – у фойдали. Сладкое кўли эса ярим кўл, ярим ботқоқ. У иқтисодий жиҳатдан ҳеч қандай қизиқиш уйғотмайди», дея таъкидлаган туман маъмурияти раҳбари Владимир Шубников.

Кўл Купино тумани марказидан 20 километр узоқликда жойлашган. Кўл юзаси майдони 45 гектардан иборат. Илгари Россия ҳисобига унинг 14 гектари тўғри келарди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Россия Сладкое кўлини «совға қилгани»ни инкор этди