АҚШ Жанубий Кореяда ракетага қарши Patriot комплексини жойлаштирмоқда

  • 16 август 2017, 20:14
  • 3 369
  • Дунё
  • АҚШ Жанубий Кореяда ракетага қарши Patriot комплексини жойлаштирмоқда
    АҚШ КХДР томонидан қилинаётган таҳдидларга қарши туриш учун Жанубий Корея ҳудудига такомиллаштирилган Patriot ракетага қарши комплексни жойлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Дарё» хабар берди.

    Маълумотларга кўра, АҚШ қуруқлик кучларининг Жанубий Кореядаги бригадаси янги Patriot ракета қурилмасини олган. Ҳарбий хизматчиларга комплексдан фойдаланиш ўргатилади. Бунинг учун янги комплексларнинг синовлари ўтказилган, уларни такомиллаштириш учун саккиз ой сарфланган.

    Бригадада 12 та PAC-2 ва PAC-3 зенит ракета қурилмаси бор. Биринчи комплексда тўртта ракета, иккинчисида 16 та ракета ўқланган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » АҚШ Жанубий Кореяда ракетага қарши Patriot комплексини жойлаштирмоқда