19:31 / 17.08.2017
9 951

Дубайнинг энг ёш “миллионер”и қандай яшайди?

Дубайнинг энг ёш “миллионер”и қандай яшайди?
15 ёшли Рашид Бельхас Дубайнинг энг бой ўсмирларидан ҳисобланади. Уни отаси – қурилиш магнати Саиф Аҳмад Бельхас таъминлайди.

Рашид жуда катта уйда яшайди, унинг бир нечта қимматбаҳо машиналари, самолёти, ҳайвонот боғи ва ўз бизнеси бор. Дунё юлдузлари Рашид билан учрашиш учун аввалдан келишув тузадилар.

Рашиднинг Instagram’даги шахсий саҳифаси ҳам оммалашиб, 700 минг атрофида обуначилари бор. Унинг фотоархивида Криштиану Роналду, Лионель Месси, Мэрайя Кэри, Марк Энтони, Ники Минаж, Dj Khaled каби машҳурлар билан тушган селфи-суратлари бор.

Рашид кроссовкалар коллекцияси билан шуғулланади. У 200 минг жуфт кроссовка жамлаган. Коллекциясидаги энг қиммат оёқ кийими 8 минг долларга тушган.

Рашиднинг бизнеси ҳам кроссовкалар савдоси билан боғлиқ. Унинг мақсади мактабни битиргач, бизнес бўйича таълим олиш ва Яқин Шарқдаги энг ёш тадбиркорга айланиш.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайнинг энг ёш “миллионер”и қандай яшайди?