15:32 / 18.08.2017
7 501

Америка махсус хизмати Сурияда оддий халқни эмас, террорчиларни ҳимоя қилаётгани ҳақидаги сир очилди…

Америка махсус хизмати Сурияда оддий халқни эмас, террорчиларни ҳимоя қилаётгани ҳақидаги сир очилди…
Куни кеча Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида Америка қуролли кучлари, аниқроғи, махсус хизмат вакиллари фавқулодда қутқарув операциясини ташкил этишди. Аммо кейинчалик маълум бўлдики, улар тинч аҳоли вакилларини жангарилар ҳужумидан сақлаш учун эмас, дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» каллакесар жангарилар гуруҳи етакчиларидан бирини хавфсиз жойга кўчириш учун ушбу операцияни амалга оширган экан. Худди шу ҳақда «Al-Ahd News» агентлиги маълумот тарқатган..

Хабарларга кўра, қутқариб қолинган жангари террор гуруҳининг молиявий аҳволи учун жавобгар кимса бўлган. Америкаликлар у билан бирга жами оиласини ҳам хавфсиз жойга кўчиришди. Аммо бу америкаликларнинг биринчи кўзбўямачилиги эмас. Азалдан террорчилар билан ҳамкорлик қилиши, уларга қурол сотиши, Ироқ ва Сурияда кутилмаганда ҳукумат армиясига ҳужумлар уюштириши дунёга маълум ва машҳур бўлиб улгурган.

Масалан, Раккани олайлик. Бу ерда қонли жанглар давом этаётган бир пайтда Америка ҳарбий ҳаво кучлари жангариларни йўқ қилиш учун ҳеч қандай ҳаракат содир этмаган, аксинча, уларни хавфсиз жойга кўчириш билан банд бўлган. Янада аниқроқ айтганда, Раккадаги жангариларни Пальмирага олиб ўтиб қўйган. Шу йўл билан каллакесарларнинг асосий кучлари Раккадан Пальмирага ташланган.

— Олов бўлмаса, тутун ҳам бўлмайди, — дейди шарқшунос олимлардан бири Андрей Чупригин. — Америка тарафи ўша қонхўр ва ваҳший жангариларга арзонгаров қурол сотади, уларни очиқчасига ҳимоя қилади. Тўсатдан Сурия ҳукумат армиясига, ватанини террор балосидан асраш ниятида курашаётган армияга ракета ҳужумларини йўллайди, ўзи йўл қўйган гуноҳларни ҳам худди шу армия гарданига юклайди.
Мана, узоққа бормаймиз. 2014 йили Америка тарафи Болгария ва Белоруссиядан танкка қарши ҳарбий қуроллар шодасини сотиб олди.

Кейинчалик бу қуроллар Суриядаги ҳукумат армиясига қарши кураш олиб бораётган қўзғолончилар отрядлари қўлида пайдо бўлди.
Яна бир ҳақиқат. Америкаликлар Сурия ҳукумат армияси ҳужумларидан Дайр-аз-Зорни қаттиқ туриб ҳимоя қилишмоқда. Чунки улар яхши билади, агар Сурия ҳукумат армияси шу ҳудудга кириб келса, уруш тугайди. Шубҳасиз, уруш тугаса, америкаликларнинг тижорати ҳам якун топади. Шу оддий ҳақиқатдан ҳам Американинг урушлар натижасида катта пул топаётганини билиб олиш қийин эмас. Афсуски, Яратган эгам барчасини кўриб турибди. Америка ҳукумати, ҳарбий ташкилотлари амалга ошираётган бу адолатсизликлар бир кун келиб албатта жазосиз қолмайди.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка махсус хизмати Сурияда оддий халқни эмас, террорчиларни ҳимоя қилаётгани ҳақидаги сир очилди…