23:41 / 19.08.2017
6 607

Трамп Афғонистон бўйича янги қарорлар қабул қилинди, дея хабар берди

Трамп Афғонистон бўйича янги қарорлар қабул қилинди, дея хабар берди
АҚШ президенти куни кеча Афғонистон ва бошқа масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
АҚШ президенти Дональд Трамп муҳим қарорлар, жумладан, Афғонистон бўйича ҳам қарор қабул қилдим, дея хабар берди. Эслатиб ўтамиз, АҚШ сўнгги вақтларда Афғонистонда кейинги стратегиясини аниқлаштириб олишга ҳаракат қилиб келмоқда.

"Кэмп-Дэвидда истеъдодли генералларимиз ва ҳарбий етакчиларимиз билан муҳим кунни ўтказдим. Кўплаб қарорлар қабул қилдик, шу жумладан, Афғонистон бўйича ҳам", — деб ёзган Трамп Twitterда. Шу билан бирга, АҚШ президенти қандай қарорлар қабул қилингани ҳақида айтиб ўтмаган, деб хабар қилади РИА Новости.

Америка Афғонистонда бир неча минг кишидан иборат контингентни қўллаб-қувватлаб келади. Илгарироқ АҚШ ҳарбий ролини ошириш, Афғонистондан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиб кетиш ёхуд ҳарбий масалаларни хусусий компанияларга ўтказиш сингари вариантлар кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: sputniknews-uz.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Афғонистон бўйича янги қарорлар қабул қилинди, дея хабар берди