date
views 4 922

Ҳэмилтон Шумахернинг рекордини такрорлади

Ҳэмилтон Шумахернинг рекордини такрорлади
"Формула-1"да "Мерседес" жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Ҳэмилтон Бельгия Гран-присининг саралашида ғалаба қозонди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

32 ёшли британиялик етти карра жаҳон чемпиони немис Михаэль Шумахернинг ютиб олинган саралашлар бўйича рекордини такрорлади. Эндиликда уларнинг ҳар иккиси 68 ғалабага эга. "Формула-1"да амалдаги пойгачилар орасида Ҳэмилтоннинг энг яқин таъқибчиси "Феррари" пойгачиси Себастьян Феттель саналади. Унинг ҳисобида 48 ғалаба бор.

Британиялик энг яхши айланани 1 дақиқаю 42,907 сонияда босиб ўтди, бу эса трасса рекорди саналади.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия Гран-приси пойгаси 27 август куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳэмилтон Шумахернинг рекордини такрорлади