17:31 / 27.08.2017
7 800

АҚШда отиб кетилган ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитов вафот этди

АҚШда отиб кетилган ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитов вафот этди
25 август куни АҚШнинг Теннеси штати Нэшвилл шаҳарчасидаги пицца дўконларининг бирида етказиб берувчи вазифасида ишлаган Ўзбекистон фуқароси Дониёр Абдумажитов номаълум кимсалар томонидан отиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўқ унинг бош қисмига теккан ва у оғир тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилганди.

Дониёр Абдумажитовнинг оиласига ёрдам бериш учун жамғарма ташкил этилган. Ана шу ташкилотдан берилган сўнгги маълумотларга қараганда, Дониёр Абдумажитов ҳаётдан кўз юмган.

Унинг рафиқаси – Шаҳлонинг айтишича, улар шу йилнинг июнь ойида “Green Card” лотореясидаги ютуқ орқали АҚШга келиб қолишган. 4 нафар фарзанднинг отаси бўлган Дониёр Абдумажитов кичик пицца дўконида етказиб берувчи вазифасида ишлаган. Навбатдаги буюртмани етказиш чоғида у номаълум кимсалар томонидан отиб кетилган. Воқеа тунда содир бўлганлиги сабабли уни чамаси 2 соатлардан кейин топишган.

Абдумажитовлар оиласига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда отиб кетилган ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитов вафот этди