Ироқ ҳарбийлари томонидан ИШИД гуруҳларидан озод этилган Талл–Араф ҳудудида юздан ортиқ жангариларнинг шахсини тасдиқловчи ва жанговор ҳаракатларга оид бўлган ҳужжатлар топилди. Бу ҳақда РИА агентлиги хабар тарқатмоқда.
ИШИД жангариларга тегишли бўлган ҳарбий маъмурият биносидан топилган ҳужжатлар ичида ўзбекистонлик, тожикистонлик, қирғизистонлик фуқароларнинг ҳам ҳужжатлари борлиги маълум қилинган.
Террорчиларнинг топилган ҳужжатлари таркибидаги хорижлик жангариларнинг асосий қисми Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Афғонистон, Судан, Хитой каби мамлакатларининг фуқаролари эканлиги таъкидланган. Ҳужжатларда жангариларнинг қайси мамлакатларда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этгани ҳақида ҳам маълумотлар келтириб ўтилган.
Бу хабарлар ҳали расман тасдиғини топгани йўқ.
Маълумот учун, Талл–Араф шаҳри стратегик аҳамияти жиҳатдан ИШИДнинг пойтахти ҳисобланмиш Мосулдан кейинги даражадаги шаҳар ҳисобланган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади