Германия ва Буюк Британия олимларидан иборат гуруҳ қадимий денгиз жонивори ҳисобланган улкан “денгиз аждари”нинг тошга айланган қолдиқларини топди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Мазкур денгиз жонивори динозаврлар билан бир пайтда яшаган. Улкан денгиз калтакесаги ихтиозаврнинг жасади қолдиқлари бундан 20 йил илгари Англия қирғоқларидан топилган бўлиб, шу пайтгача тўлиқ ўрганилмаган эди.
Палеонтолог Свен Сакс Қуйи Саксониянинг Ганновердаги Давлат музейи коллекцияларини томоша қила туриб, тасодифан жониворнинг тош қотган жасади қолдиқларига кўзи тушди ва тадқиқот ишларини бошлаб юборди.
Тадқиқот натижасида олимлар тош қотган суяклар урғочи ихтиозаврга тегишли бўлганлигини, у ҳомиладор вақтида ҳалок бўлганлигини аниқлашди. Ихтиозаврнинг ичидан эмбрион қолдиқлари топилди. Олимларнинг тахмин қилишича, ҳайвоннинг узунлиги 3-3,5 метрни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)