
АҚШ молия вазирлиги ИШИД бош ғазначиси Салим Мустафо Муҳаммад ал-Мансурга нисбатан санкциялар жорий этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
«Санкциялар натижасида ал-Мансурнинг Америка юрисдиксиясидаги барча молиявий воситалари ва мол-мулки блокировка қилинади. АҚШ вакилларига у билан келишувларда иштирок этиш тақиқланади», — дейилади хабарда.
Молия вазирлиги бу чораларни, жумладан, ИШИДга қарши кураш борасида Ироқ ҳукумати билан ҳамкорлик доирасида амалга ошираётгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар