21:41 / 30.08.2017
7 469

Ўлимга маҳкум этилган қиз онасига видолашув мактубини битди

Ўлимга маҳкум этилган қиз онасига видолашув мактубини битди
Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳридан бўлган Мария Дапирка Вьетнам божхоначилари томонидан чамадонидаги 2,7 килограмм гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган эди.

Гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланганлиги учун Вьетнам қонунчилигига асосан ўлим жазосига ҳукм қилинадиган қиз онасига видолашув мактубини битди.

“Онажон, мен учун сиқилманг. Мен яхшиман, шу билан бирга ҳамма нарсага тайёрман. Кўргани келишингизга умид қиламан. Сизни кўрмаганимга ҳам тўрт йил бўлди, жудаям соғиндим. Соғлигингизга эътиборли бўлинг…”, дейилган мактубда.

Мария Депарканинг суди бугун, 30 август куни Хошимин шаҳрида бўлиб ўтади.

Асли россиялик бўлган Мария Депарка 2014 йилда Вьетнам божхоначилари томонидан 2,7 килограмм гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингандан бери қамоқда сақланаётгани ҳақида Darakchi.uz маълумот берди.

Қизнинг айтишича, топилган гиёҳвандлик моддасига унинг ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Мазкур гиёҳвандлик моддаси Мариянинг Таиландда танишган, нигериялик севган йигитига тегишли бўлган. Йигит уни Бразилия бўйлаб, романтик саёҳатга таклиф қилган ва олдиндан гиёҳвандлик моддаси яширилган чамадонни совға қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўлимга маҳкум этилган қиз онасига видолашув мактубини битди