date
views 6 416

АҚШда дунёдаги энг экстремал дўкон ўз ишини бошлади

АҚШда дунёдаги энг экстремал дўкон ўз ишини бошлади
АҚШда дунёдаги энг экстремал дўкон ўз ишини бошлади. Бу дўкон 1,8 минг метрлик қояда ўрнатилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги дўкон кунбўйи альпинистларга турфа хил маҳсулотларни таклиф қилди. Кун давомида дўкон Колорадо каньонидаги Бастилия девори бўйлаб кўтарилган альпинистларга хизмат кўрсатган.

Дўкон америкалик альпинистларга ёрдам бериши режалаштирилган маркетинг найранги доирасида бор-йўғи 24 соат ишлаган.


Деярли 2 минг метр баландликда жойлашган бу дўкон Америка альп клуби ва Рухсат бериш жамғармасига пуллар йиғиб берган. Бу ташкилотлар альпинистлар давлатнинг баъзи ерларида фаолият юритишларига рухсат олмоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда дунёдаги энг экстремал дўкон ўз ишини бошлади