АҚШнинг Орегон штатидаги ҳайвонот боғида яшовчи Эдди лақабли қундуз 19 ёшда бўлиб, у баскетбол ўйнашни билади. Унинг саватга тўп ташлаши акс этган видео ҳайвонот боғининг YouTube’даги каналига жойланган.
Эдди кичкиналигида Калифорния қирғоқларида якка ҳолда топиб олинган ва Монтередаги океанариумга юборилган. 2000 йилда у Орегондаги ҳайвонот боғига олиб келинган.
2013 йилда ҳайвонда тирсак бўгимлари артрити аниқланган. Ветеринарлар унга физотерапия белгиланган.
Денгиз қундузлари сузишда бу бўғимларни фаол ишлатмагани сабабли, Эддининг қаровчиси бошқа усул ўйлаб топган — у қундузга баскетбол ўйнашни ўргатишга қарор қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, бу жуда осон бўлган, чунки ҳайвон аллақачон нарсаларни олиб келишни билган. Эдди улоқтирилган коптокни тутиб олган вақтда аёл қўлини ҳалқа остида тутиб турган. Қундуз коптокни олиб келиганда аёл қўлини тортин олган ва тўп саватга тушган.
Ҳар сафар қундуз муваффақиятли тўп ташлаганда, у ширинлик билан сийланган. Машқ ҳайвонга фойда берган.
Эддининг баскетбол ўйнаётгани акс этган биринчи видео катта тезликда тарқалган. У ҳатто Миллий баскетбол ассоциацияси ўйинлари вақтида ҳам намойиш этилган.
Манба: daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади