12:02 / 09.09.2017
9 149

Биласизми? 2001 йил 11 сентябр кунги Америкадаги портлашнинг бошида шу давлатнинг разведкаси турган экан!!!

Биласизми? 2001 йил 11 сентябр кунги Америкадаги портлашнинг бошида шу давлатнинг разведкаси турган экан!!!
Ҳақиқатан, америкаликлар учун ўта машъум кун 2001 йил 11 сентябр бўлди. Дунёнинг энг ривожланган ва зўравон давлати бўлмиш Америкага қарши ўта кучли террор ҳаракати содир этилди. Қурбонлар, жабр кўрганларнинг саноғи бўлмади. Ажабланарлиси, террорчилар тўртта йўловчи ташувчи улкан самолёт ёрдамида ўзларининг чиркин ниятларини амалга оширди… Бу террор ҳаракатининг бошида эса Америка разведкаси агентлари ва Саудия Арабистони турган экан. Бу ҳақиқат фожиа бўйича мамлакат махсус хизмати ходимларининг 28 саҳифали докладида ўз аксини топган. Худди шу 28 саҳифали доклад махфийлигича қолиб кетганди.

Бунга қадар Америка ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари террор ҳаракати дунёда фаолияти тақиқланган «Аль-Қоида» жангарилар гуруҳи тарафидан амалга оширилгани ҳақида президентга ҳисоб беришган. Жангарилар гуруҳини бу ишга саудиялик жуда бадавлат террорчи Усама бин Ладен юборгани айтилган. Ўшанда Бин Ладен Афғонистондаги яна бир дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» террор гуруҳи базаларида беркиниб яшаётганди.

Шубҳасиз, тахминларда жон бор эди. Чунки террор ҳаракати амалга оширилган ўша самолётларда ижрочи ҳисобланган 19 нафар жангари бўлган. Уларнинг 15 нафари саудиялик, икки нафари Бирлашган араб амирликлари вакили, бири мисрлик ва охиргиси ливанлик жангарилар эди. Ўша ўлимга маҳкум 19 террорчининг тўрттаси Америкада учувчилик курсида таълим олган. Аммо бирор марта самолёт штурвалига ўтирмаган.

Бахтга қарши доклад 15 йилгача ўта махфий ҳужжат сифатида бегона кўзлардан нарида сақланган. Фақат америкалик бизнесмен Дональд Трамп навбатдаги президентлик сайловларига ўз номзодини қўйгач, шунча йил махфийлаштириб келинган ҳақиқат ошкор бўлиш арафасига келиб қолди. Трамп демократлар вакиласи Хиллари Клинтон билан президентлик учун кураш олиб бориш жараёнида агар АҚШ президентига айланса, биринчи навбатда ўша махфий сирни ошкор этиш ниятида эканини таъкидлади. Қарабсизки, амалдаги президент Барак Обама бунга ҳожат қолдирмади. Кутилмаганда, 2016 йил 15 июлида Америка махсус хизматининг 28 саҳифали докладини расман ошкор этди. Дональд Трамп эса ажабланишдан, афсус чекишдан нарига ўта олмади.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йил 11 сентябрда бирдан учта самолёт Нью-Йоркдаги осмонўпар Бутунжаҳон Савдо уйи ва Пентагон биносига келиб урилди. Тўртинчи самолёт эса Пенсильвания осмонида ҳалокатга учради.

Докладда таъкидланишича, бу самолётлар Бостон шаҳридан Нью-Йоркка учирилган. Нью-Йоркда содир этилган террор ҳаракати оқибатида бир неча минглаб одам ҳалок бўлди. Минглаб одам оғир жароҳат олди.

Пентагон биносига келиб урилган самолёт 300 кишини ҳаётдан олиб кетди. Пенсильванияда портлаб кетган самолётда 50 киши бор эди. Биронтаси ҳам тирик қолмади. Хулоса қилиб айтганда, ўша даҳшатли фожиа тўрт мингга яқин одамни ҳаётдан олиб кетди. Олти мингга яқин одам турли даражада жароҳатлар олди.

«Совершенно секретно» сайтидан олинди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биласизми? 2001 йил 11 сентябр кунги Америкадаги портлашнинг бошида шу давлатнинг разведкаси турган экан!!!