16:17 / 12.09.2017
4 280

Путин ЭКИҲни кун кечириш учун зарур миқдор билан тенглаштиришни таклиф қилди

Путин ЭКИҲни кун кечириш учун зарур миқдор билан тенглаштиришни таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб энг кам иш ҳақини кун кечириш учун зарур миқдорнинг 71-72 фоизидан 85 фоизигача кўтаришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Кремль» сайтига таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

«Биз энг асосий муаммони ҳал қилишимиз лозим – энг кам иш ҳақини кун кечириш учун зарур миқдордан кам бўлмаган даражага етказиш керак, буни кун кечириш учун зарур миқдор билан тенглаштириш ва минимал эҳтимолий иш ҳақи фуқароларнинг базавий харажатларини ҳам қопламаслиги билан боғлиқ вазиятдан кели чиқиш лозим. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдорини меҳнатга лаёқатли аҳоли учун 71-72 фоиздан 85 фоизга етказишни таклиф қиламан», - деди Путин.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, 2019 йилнинг 1 январидан кечиктирмай энг кам иш ҳақини кун кечириш учун зарур миқдорга тенглаштириш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ЭКИҲни кун кечириш учун зарур миқдор билан тенглаштиришни таклиф қилди