Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқўрдада хорижий ва маҳаллий журналистлар билан матбуот анжуманда АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида сўзлаб берди.
Назарбоев қозоғистонлик журналистнинг “Сизнинг Трамп билан суҳбатингиз нима ҳақида бўлди?” деган саволига, жилмайиб “Қизиқ, нимани билишни истардингиз? Сиз менга ишонмайсизми?” деб жавоб қилган.
Президент икки давлат етакчиларининг телефон орқали суҳбати одатий ҳол эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўтган йил ноябрда Назарбоев Трамп президент этиб сайлангандна кейин унга қўнғироқ қилган, кейинроқ эса у билан АҚШ ва араб давлатлари учрашувида юзма-юз кўришган.
Бу гал эса Трампнинг ўзи Назарбоевга қўнғироқ қилган.
“Биз аввало Қозоғистон-АҚШ муносабатлари ҳақида сўзлашдик. Мен унга АҚШ компаниялари Қозоғистонга 40 млрд доллар сармоя қиритишганини эслатиб ўтдим. Бизда АҚШ бизнеси иштирокидаги 500 дан кўпроқ компания ишлайди. Мен ундан санкциялар бу компаниялар фаолиятига таъсир қилмаслигини сўрадим. У эса бу Қозоғистонга таъсир қилмаслигига ваъда берди”, деб айтмоқда Назарбоев.
Назарбоев Трампдан Россия билан муносабатлар ҳақида ҳам сўраган.
“Албатта, мен бизга яқин бўлган давлат – Россия билан муносабатлар ҳақида сўрамай олмасдим. Мен Россия ва Россия етакчиси ғарбда нотўғри қабул қилинишини, у умуман бошқача одамлигини очиқчасига айтдим.
У менга “Биласанми, мен Германияда Путин билан учрашдим ва энди барчаси вазиятларга боғлиқдир. Фикримча, истак бўлганда бу рельслардан чиқиб, муносабатларни йўлга қўйиш мумкин” деб жавоб қилди”, деб эсламоқда Назарбоев.
Трамп суҳбат чоғида Назарбоевга Оқ уйга келишни таклиф қилган, Қозоғистон президенти бунга бажонидил рози бўлган.
“Деярли ҳаммасини сўзлаб бердим”, деб ўз сўзларини интиҳолаган Назарбоев.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда