18:09 / 16.09.2017
7 366

Шри-Ланкада тимсоҳ британиялик журналистни ғажиб ташлади

Шри-Ланкада тимсоҳ британиялик журналистни ғажиб ташлади
The Financial Times нашрида ишлаган британиялик журналист Пол МакКлин Шри-Ланкада тимсоҳ ўлжасига айланди. Бу ҳақда «New York Post»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Оксфорд университетининг 25 ёшли битирувчиси дўстлари билан таътилда эди. У қўлини ювиш учун яқин атрофдаги кўл томон узоқлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, МакКлин қўлларини сувга туширганда тимсоҳ уни тутиб олган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар қўл-оёқларини силкитаётган эркакни судралиб юрувчи сув остига тортиб кетганлигини кўрган.

Журналист сёрфингчилар орасида машҳур пляж яқинидаги Элефант-Рок кўлида ғойиб бўлган. Қутқарувчилар британияликнинг жасадини қидирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада тимсоҳ британиялик журналистни ғажиб ташлади