
Сурия армияси ва иттифоқчи кучлар Дейр-аз-Зор жануби-шарқидаги ҳудудларни озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Кун.уз» хабар берди.
«Армия Фротга ҳаракатланиб, Мариия ва Хувейжат Мариия туманларини озод қилди. Жангарилар авиабазалардан узоққа суриб ташланди», — деган агентлик суҳбатдоши. У жангарилар Маядин томонга қочгани, уларнинг яна бир қисми Фротни сузиб ўтиб, Дейр-аз-Зорнинг шимолидаги ҳудудда яширингани ҳақида қўшимча қилган.
14 сентябрь куни Россия Сирияда ИШИДга қарши амалиётларни якунлашга киришгани ҳақида хабар қилинганди.
Икки кун муқаддам россиялик ҳарбийлар жангарилар Суриядаги ҳудудларининг 85 фоизини йўқотгани ҳақида ҳисобот қилганди.
Авгсут ойи охирида Сурия армияси Дейр-аз-Зорга борадиган йўлдаги мудофаани ёриб ўтиб, шаҳарни қамал қилганди. Уч йилдан буён ушбу шаҳар жангарилар қўлида.
Сурияда 2011 йилдан буён президент Башар Асадга қарши ҳаракатлар давом этмоқда. Зиддият фуқаролар урушига айланган, мамлакат ҳудуди турли кучлар томонидан бўлиб олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар