АҚШдаги энг йирик ўйинчоқ дўконлари тармоғи бўлган Toys 'R' Us судга қарзни қайта тузиш учун ихтиёрий равишда банкротлик тўғрисида ариза юборди. Бу жараён компаниянинг АҚШ ва Канададаги бўлинмаларига тегишли бўлади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Компания баёнотида айтилишича, дўконларнинг ўзи «даромад келтирмоқда» ҳамда ишни давом эттиради. Toys 'R' Us бош директори Дейв Брэндоннинг ишонтиришича, дўконлар 2017 йилги байрам мавсумига тайёр.
Toys 'R' Us қарздорлиги 5 миллиард долларни ташкил этади. Бу қарзнинг катта қисми 2005 йилда компания акциялари қайта сотиб олинганидан сўнг пайдо бўлган.
Компания қарзнинг бир қисмини ёпиш учун турли сармоядорлар билан 3 миллиард доллар ажратиш ҳақида келишиб олди. Келишув суд томонидан тасдиқланиши лозим.
Toys 'R' Us тармоғи 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда бутун дунё бўйлаб тахминан 1600 та дўконга эга. 2016 йилда компания савдолари 11,5 миллиард долларни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда