00:23 / 24.09.2017
6 638

Лондонда «Бадди» лақабли тўти интернет орқали иккита совға қутичасига буюртма берди

Лондонда «Бадди» лақабли тўти интернет орқали иккита совға қутичасига буюртма берди
Дунё билади, тўтиқушлар қайси зотга тааллуқли бўлишидан қатъи назар гапиришга лаёқатли, ақлли ва бошқа қушларга нисбатан анча фаросатли.

Яқинда Лондонда худди шундай тўтилардан бири нафақат эгаси, балки бутун бошли Англия аҳлини ҳайратга сола билди. У Жако зотига тегишли бўлиб, лақаби «Бадди». Хўжайкаси 39 ёшли Кориенн Преториус кечки пайт ишдан келиб энди уйига кирганди, эшик тақиллаб қолди. Очса, остонада Интернет савдо компанияларидан бирининг курьери турибди.

— Сиз икки дона совғалар солинадиган қутичага буюртма берган экансиз, — деди курьер. — Марҳамат қилиб олиб қолсангиз!

— Вой, мен ҳеч нарсага буюртма бермаганман, — деди ҳайрон бўлиб аёл. — Адашдингиз шекилли.

— Йўқ, айнан шу квартирадан буюртма берилган!..

Хуллас, бу чигалликни биргалашиб ечишга киришиб кетишди. Тортишишди, ҳар иккиси ўз сўзини исботлаш ҳаракатига тушди. Интернетни ёққач эса… Аёл ҳайратдан қотиб қолди. Маълум бўлдики, «Бадди» лақабли беш яшар Жако зотига мансуб тўтиқуши у йўғида интернетни ёққан, «Алеха» интернет онлайн савдо компанияси сайтига кирган. Кейин эса «Амазон» овозли хизмат орқали иккита совға солинадиган қутичага буюртма берган. Ҳақиқатан, буюртма берилган овоз «Бадди»га тегишли эди.

Экспертларнинг фикрича, Жако зотига мансуб тўтилар бир ярим мингтагача сўзларни ёдда тута олади. Бундан ташқари, улар ўзи ёдлаган сўзларнинг аксарияти қандай маъно беришигача айтиб бера олади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда «Бадди» лақабли тўти интернет орқали иккита совға қутичасига буюртма берди