
Сибирдаги Таймир ярим оролида жойлашган бир қишлоқда 6 ёшли болакайга айиқ ҳамла қилган. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар берди.
Хабарда келтирилишича, воқеа Краснояр ўлкасидаги Хета қишлоғида содир бўлган.
Дўстлари ва укалари билан ўйин ўйнаётган 6 ёшли болакайга айиқ ҳамла қилган. Натижада болакай оғир жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан айиқ топилганлиги ва ўлдирганлиги маълум қилинган.
Россиянинг ўрмонли ҳудудларида кейинги йилларда озиқа топишга қийналаётган айиқлар қишлоқлар атрофидан егулик излашни бошлаган. Бунинг натижасида маҳаллий аҳоли айиқлар ҳужумига тез-тез учраб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар