
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри яқинидаги темир йўл қатнови бекатида юз берган тиқилинч оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ANI агентлиги»га таяниб «Кун.уз» хабар қилмоқда.
Воқеа жума куни эрталаб Прабҳадеви (собиқ Элфинстоун Роуд бекати) ва мегаполиснинг жанубий қисмида жойлашган Парель станциялари ўртасидаги ер устидан ўтиш йўлагида содир бўлган.
Ҳодисанинг аниқ сабаби ҳозирча аниқланмади. Полиция рўй берган воқеанинг барча деталларини ойдинлаштириш учун суриштирув ишларини ўтказиш лозимлиги ҳақида маълум қилди. Шу билан бирга, ОАВнинг таъкидлашича, Мумбайда жума куни эрталаб кучли ёмғир кузатилган, натижада шаҳар ва унинг атрофидаги аҳоли ёмғир сабаб кўчаларни сув босиши ва тирбандликлардан хавотир олиб, шаҳар атрофидаги поездлардан фойдаланишга қарор қилди. Бу шаҳар атрофидаги поездларда йўловчи оқимининг ўсишига олиб келган. Прабҳадеви ва Парель бекатлари ўртасидаги ўтиш йўлаги эса энг гавжум жойлардан биридир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар