
Номаълум шахс Канададаги энг йирик жекпотни ютиб олди. Бу ҳақда «Эхо Москви» га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Унинг пул ютуғи 45 миллион АҚШ долларига тенг. Хабар беришларича, Lotto-Max лотереясининг бахтли чиптаси Онтарио вилоятида сотилган. Бундан ташқари, яна 15 киши 750 минг доллар миқдорида рағбатлантирувчи мукофотларга эга бўлган.
Одатда Lotto-Max’нинг жекпотлари 38 миллион доллардан ошмайди, бироқ бу сафар — 7 августдан бери лотереяда ҳеч ким ғолиб чиқмаётгани сабаб, ташкилотчилар соврин жамғармасини оширишга қарор қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар