date
views 5 483

Туркия Идлибда ҳарбий полиция кучларини жойлаштирмоқда

Туркия Идлибда ҳарбий полиция кучларини жойлаштирмоқда
Туркия Суриядаги деэскалация зоналаридан бирига кирувчи Идлиб вилоятида ҳарбий полиция кучларини жойлаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«Идлибда ҳозирча Россия ҳарбий полицияси йўқ. Бироқ бу ерда Туркия ҳарбий полицияси вакиллари ўз кучларини жойлаштиришни бошлади», — деди агентликнинг вазият билан таниш манбаси.

Маълумот учун, Остонада бўлиб ўтган Сурия тинчлик ўрнатиш тартиби кафилларининг 6-учрашувида тўртинчи деэскалация зонаси белгиланди. Мазкур зонага Идлиб, Латакия, Алеппо ва Хама киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Идлибда ҳарбий полиция кучларини жойлаштирмоқда