23:20 / 30.09.2017
16 441

Диққат, Италияда 101 ёшли онахон ўғилли бўлди!!!

Диққат, Италияда 101 ёшли онахон ўғилли бўлди!!!
Маълумки, аёллар фақат 40 ёшгача туғиш имконига эга деб ҳисоблаймиз. Аслида ҳам шундай. Элликка борган аёл организми заифлашиб бўлади. Бу организм билан фарзанд дунёга келтиришнинг сира имкони йўқ. Аммо биз ноҳақ эканмиз. Италиялик 101 ёшли Анатолия Вертаделла ноҳақлигимизни амалда исботлади. Онахон шу ёшда 4 килограмм вазнга эга ўғилни дунёга келтирди. Шубҳасиз, онахоннинг турмуш ўртоғи аллақачон ёруғ дунёни тарк этган. Улар бирга умр кечириш жараёнида 16 нафар фарзандни вояга етказишди.

— Мен 16-боламдан кейин ҳам яна худо берганича фарзандларни дунёга келтиришга тайёр эдим, — дейди Анатолия она. — Бахтга қарши жинсий аъзоларим саратон хасталигига учради. Мен узоқ вақт даволанишга мажбур бўлдим. Бир куни ўйланиб ўтириб, сунъий йўл билан туғишга қарор қилдим. Шундай бўлди ҳам. Бу амалиётни Туркиядаги хусусий клиникалардан бирининг врачлари адо этишди…

Ҳа, онахон уззукун худога шукр қилиб чарчамаяпти. Фарзанди дунёга келгандан кейин қабристонга бориб қувончини марҳум эри билан баҳам кўрди.

— Азизим, — деди Анатолия она. — Ўша пайтларда сизга ваъда берганимдек, бевалигимча қолдим. Сизга хиёнат қилмадим. Қаранг, мен 17- фарзандимизни туғдим. Худонинг қудрати билан бунисиям сизга қуйиб қўйгандек ўхшайди-я! Безовталанмай, тинч ётинг, хўпми!?. Мен сизга содиқман, отаси, содиқман!..

Онахон сўнгги жумлаларни тилига кўчиришга кўчирди-ю, йиғлаб юборди. Қисқа фурсат ичида эри раҳматли билан бирга кечирган кунларини ёдга олди. Кейин эса истар-истамас ортга қайтди.

17- фарзандининг қорнини тўйдириши лозим эди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Диққат, Италияда 101 ёшли онахон ўғилли бўлди!!!