Қирғизистонда президент сайловига саноқли кунлар қолган бир вақтда, кутилмаган воқеа содир бўлди. YouTubeда пайдо бўлган видеороликда Қирғизистон Жогорку Кенеш депутати Канат Исаев, президент сайлови натижалари кўнгилдагидек бўлмаган тақдирда, одам жамлаш, тартибсизликлар уюштириш ва ҳукуматни эгаллаб олиш мақсадида, жиноятчи гуруҳ вакилига 1 млн сом нақд пул бераётгани акс этган. Воқеа 30 сентябрь куни содир бўлган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси депутат Исаев ушбу ишни президентликка номзод Омурбек Бабанов фойдасига амалга оширмоқчи бўлган, деб хабар қилди.
"Жиноий иш материалларига кўра, Қирғизистон президентлигига номзод Омурбек Бабановнинг тарафдори бўлган депутат Исаев ҳукуматни куч билан эгаллаб олиш мақсадида, ёшларни, жумладан жиноятчи гуруҳ вакилларини жалб қилиш ва пулга сотиб олиш билан шуғулланган. Уларни сайловдан кейин, сайлов натижалари қалбаки деган баҳона асосида, ноқонуний намойишларда иштирок этиши режалаштирилган", — деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулаймонов.
Айни дамда депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, Канатбек Исаев ва бир неча жиноий гуруҳ вакиллари ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғзистонда президент сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади. Айни дамда рўйхатдан ўтган номзодлар сони 20 нафардан ошиб кетган. Ҳозирги кунда сайловда уч нафар номзодлар етакчилик қилмоқда: Омурбек Бабанов — "Республика-Атажурт" уюшмаси номзоди, Сариев Темур Аргембаевич — "Акшумкар" партияси номзоди ва амалдаги ҳукумат партияси бўлган "Қирғизистон Социал-демократик партияси" номзоди Жээнбеков Сооронбай Шарипович.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди