Мьянма гўзаллик танловининг 19 ёшли ғолибаси Шви Ин Си роҳинжа мусулмон-жангариларини террор ва зўравонликда айблаганидан сўнг унвонидан айрилганини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Ўтган ҳафтада Шви Ин Си ўзининг «Facebook» даги саҳифасида роҳинжа жангарилари «бегуноҳ фуқароларга нисбатан зўравонлик қилаётгани» ҳақида сўзлагани акс этган роликни жойлаштирган эди.
Гўзаллик танлови ташкилотчилари Швидан тожни олиб қўйганини тасдиқлаган, бироқ бу ҳолатнинг видеоролик билан боғлиқлигини рад этмоқда.
Гўёки Шви Ин Си ўзини танлов иштирокчиларига хос бўлмаган тарзда тутиб, у билан тузилган шартномани бузган.
Хусусан, у олий маълумоти борлигини исботловчи ҳужжатни тақдим этишдан бош тортган ва Вьетнамга режалаштирилган сафарга тайёргарлик кўрмаган.
Роҳинжа мусулмонлари яшайдиган Мьянма ғарбида жойлашган Ракхайн вилоятидаги вазият 25 август куни «Аракан роҳинжаларини қутқариш армияси» ҳаракатининг юзлаб жангарилари полициянинг 30 та таянч пунктига ҳужум қилганидан сўнг кескинлашган эди.
Ҳудуддаги зўравонликлар туфайли 414 киши ҳалок бўлди, қўшни Бангладеш Республикаси эса 500 минг нафар қочоқ-роҳинжаларни қабул қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди