09:10 / 07.10.2017
13 382

Уфологларнинг айтишича, Ойнинг устки қисмида ўзга сайёраликлар базаси бор экан. Улар куни кеча ерга сигнал юборибди…

Уфологларнинг айтишича, Ойнинг устки қисмида ўзга сайёраликлар базаси бор экан. Улар куни кеча ерга сигнал юборибди…
Мутахассисларнинг гапига қараганда, ҳақиқатан Ойда ўзга сайёраликларнинг алоҳида базаси жойлашган. Буни Американинг НАСА ташкилоти мутасаддилари ҳам жуда яхши билишади.

Лекин улар ҳануз дунё аҳлидан бу ҳақиқатни сир тутишга интилишмоқда. Ваҳоланки, бу нарса «YouTube» каналлари орқали ҳам бир неча марта суратга олиниб, Интернет сайтларига тарқатилган. Видеолавҳаларда ўзга сайёраликлар ерга рангли сигнал юбораётгандаги ҳолат намойиш этилган.

Аниқроқ айтганда, сигнал яшил рангда йўналтирилган. Агар бирор прожектор бўлса, у бир ёнибоқ ўчмасди, кейин яна пайдо бўлиб қолмасди. Қолаверса, сигнал на прожектор, на бошқа бир фазо кемаси чироғига ўхшайди. Чақмоқ ё шу каби табиат мўъжизасига йўйиш ҳам нотўғри бўларди.

Демак, бу ростдан ҳам ўзга сайёраликларга тегишли сигнал ва улар шу йўл билан ўзлари ҳақида бизга маълум қилишни исташаётган бўлиши мумкин.

Барибир Интернетда, фан оламида шу мавзуда баҳслар тўхтагани йўқ. Аксинча кучайгандан кучайиб бормоқда. Кимлардир бу оддий чироқ деса, бошқалар видеомонтаж эканини айтишяпти. Ишқилиб, баҳслар яқин орада асл ҳақиқат юзага чиқишини таъминлаб берса ажаб эмас.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уфологларнинг айтишича, Ойнинг устки қисмида ўзга сайёраликлар базаси бор экан. Улар куни кеча ерга сигнал юборибди…