Ироқнинг Ал-Ҳавижа туманида 40 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.
Ироқнинг Керкук вилоятига қарашли Ал-Ҳавижа туманидаги қишлоқларда Ироқ мудофаа кучлари томонидан 40 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди.
Ироқ мудофаа кучлари қўмондони Заки Камол берган баёнотга кўра, Ал-Ҳавижа тумани ҳудудида жойлашган Рашод қишлоғидаги қамишзорда яширинган 40 нафар террорчи ўлдирилган.
Ироқ армияси ИШИД жангарилари назорати остидаги Ал-Ҳавижа озод этишга қаратилган ҳужумларни бошлагач, ИШИД жангарилари мағлубиятга учраган, бир қисми бошқа ҳудудларга қочиб кетишга улгурган эди.
Бир сўз билан айтганда, Ал-Ҳавижа аввалроқ Ироқ мудофаа кучлари томонидан “тозаланган” эди. Мазкур ҳудудга тинч аҳоли вакиллари келиб ўрнашаётган пайтда жангариларнинг яна пайдо бўлиши Ироқ ҳарбийларини сергак тортишга мажбур қилди.
Маълумот учун, Ал-Ҳавижа Ироқ мудофаа кучлари томонидан октябрь ойининг бошида ИШИДдан бутунлай озод этилган ҳудуд, деюб эълон қилинганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди