Шимолий кореялик хакерлар томонидан Жанубий Корея мудофаа вазирлиги ва махсус хизматига оид бўлган маълумотлар ўғирланган. Ўғирланган маълумотлар ичида шимолий кореяликлар етакчиси Ким Чен Инга қарши АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ишлаб чиқилган суиқасд режаси ҳам борлиги маълум қилинди.
Ушбу вазият юзасидан Жанубий Корея томони амалдаги ҳукмрон партиянинг депутати Ре Чол Хе орқали баёнот берди.
“Мудофаа вазирлиги ва махсус хизматлардан 235 гигабайтга тенг маълумотлар ўғирланган. Бу маълумотларнинг 80 % қанақа маълумот эканлиги аниқ эмас”, деб таъкидлаган депутат Ре Чол Хе.
Жанубий Корея мудофаа вазирлиги бу ҳолат юзасидан расмий баёнот берганича йўқ.
Шимолий Корея томонидан амалга оширилган ядро қуроллари синови натижасида бугунга келиб Корея ярим оролида кескин вазият юзага келган.
Бу ҳолатга АҚШ томонининг аралашиш эса зиддиятларни янада кучайишига сабаб бўлмоқда. АҚШ ҳукумати Шимолий Корея масаласини дунё учун энг катта хавф сифатида кўриб, унга нисбатан бир чора, яъни уруш йўли орқали вазиятга ечим топилишини айтмоқда.
Шимолий Корея ўзининг ядровий қуролланиш дастури миллий ҳимоя мақсадида эканлигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди