Шифокорлар Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалга ташриф буюрганларга қарата ўқ узган Стивен Пэддокнинг миясини ўрганишди, деб ёзади Kun.uz.
Ғайритабиий ҳеч нарса йўқ. "Биз кутган ҳеч қандай нарса топилмади", - деди округ шерифи Кларк Жо Ломбардо ва уни жиноятга нима ундагани аниқланмай қолиши мумкинлигини қўшимча қилди. Шунга қарамай, шифокорлар изланишни давом эттиришади.
2 октябрь куни Пэддок Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватидан кантри-мусиқа фестивали иштирокчиларига қарата автомат қуролдан ўқ узган, кейин эса ўз жонига қасд қилган. У жами 59 кишини ўлдирган, 500 нафардан зиёди жароҳатланган.
Пэддокнинг меҳмонхонадаги хонасидан 23 та қурол, шу жумладан 19 автомат, мингдан ортиқ патрон аниқланган. Унинг Мексикадаги уйидан эса полиция портловчи қурилма ва унинг компонентларини топган. Тергов ҳозирча Пэддокнинг нима учун бундай қилганини аниқлашнинг уддасидан чиқмади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди