
Эндиликда ушбу икки дарёни ифлослантириш тирик инсонга зарар етказиш билан баробар саналади.
Ҳиндитоннинг Уттаракханд штати юқори суди Ганг ва Ямуна дарёларини юридик шахс ва тирик мавжудот дея тан олди.
Суд дарёлар “юридик шахс ва тирик мавжудот эканлиги, шунингдек барча ҳақ-ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга қонуний шахс эканлигини” айтган.
Шу тариқа ушбу икки сув ҳавзасига етказилган зарар тирик инсонга зиён етказиш айби билан тенглаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур икки дарё Уттаракханд штатида жойлашган бўлиб, муқаддас саналмиш ушбу жойлар қирғоғининг ифлосланиши штат учун катта муаммолар туғдираётир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар