
Хитойда террорчиларга қарши лазерли қурол ихтиро қилинди ва у бир сония давомида 200 метр узоқликни аниқ нишонга олиши билан сифатланмоқда. Бу ҳақида Global Times нашри хабар берди.
Қурол Hongfeng компанияси томонидан CASIC корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Хунань провинциясида синовдан ўтказилди.
Бошқа қуролларга нисбатан ушбу ихтиро тезроқ ва аниқроқ ўқ отиши маълум қилинмоқда. Қурол шовқинсиз ишлайди ва ўзидан ёруғлик тарқатмайди. Ихтирочилар сўзларига қараганда, қурол фойдаланиш учун ҳам қулай эканлиги билан алоҳида ажралиб туради.
2015 йилда Lockheed Martin компанияси лазерли қурол имкониятларини намойиш этиб, унинг ёрдамида 2 километр узоқликдаги автомобиль двигатели ишини тўхтатишга эришган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар