Тележурналист Ксения Собчак отаси, Санкт-Петербург шахрининг биринчи мэри Анатолий Собчак ҳақида фильм суратга олмоқда ва шу сабаб важидан Россия президенти Владимир Путин билан учрашган. Ксениянинг онаси Людмила Нарусова фильмда давлат раҳбари ҳам иштирок этаётгани ҳақида айтиб ўтди.
Картинанинг қачон экранларга чиқиши ва ким томонидан суратга олинаётгани маълум қилинганича йўқ.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Собчак ва Путин учрашуви ҳақидаги саволарни жавобсиз қолдирмоқда. Шу билан бирга “Би-би-си” аъзоларидан бири ўз исмини маълум қилмаган ҳолатда тележурналист президент билан операторлар кетганидан кейин яна бир муддат ёлғизликда суҳбат қургани ҳақида хабар берган.
Ҳозирча бу борада Собчакнинг ўзи ҳам бирор изоҳ бергани йўқ. Сўнгги пайтларда ОАВ манбалари амалдорлар орасида 2018 йилдаги президент сайловларида аёл киши номзоди иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалганини тез-тез такрорлашяпти. Ксениянинг ўзи эса давлат раҳбари ўрнига даво қилиши ёки қилмаслиги ҳақидаги саволларни жавобсиз қолдирмоқда.
Бўлиб ўтган учрашувдан кейин Собчак ва Путин орасидаги суҳбатда айнан шу мавзу муҳокама қилиндими ёки йўқ – ҳеч кимга маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади