22:08 / 15.10.2017
5 646

Англия олимлари: «Олий маълумот умрни узайтиради, ортиқча вазн қисқартиради…»

Англия олимлари: «Олий маълумот умрни узайтиради, ортиқча вазн қисқартиради…»
Эдинбург университети профессори Питер Жоши етакчилигидаги бир гуруҳ олимлар янги тадқиқотлар ўтказиб, умрни узайтирувчи ва қисқартирувчи элементларни аниқлашди. Бунга кўра, олий маълумот олиш умрни узайтириши, семизлик эса аксинча қисқартириши маълум бўлибди. Уларнинг тадқиқот натижаларига таяниб айтишича, йўқотилган ортиқча килограмм умрни икки-уч ойга узайтираркан. Олий маълумот олишга сарфланган ҳар бир йил худди шунчага умрни узайтираркан.

— Тамаки, алькогол маҳсулотларини истеъмол қилиш, депрессия ҳолатларини бошдан кечириш, — дейди Питер Жоши. — Манаман деган соғлом одамнинг ҳам умрига зомин бўлади. Буни олимларсиз ҳам барча билади. Лекин олий маълумот олиш, бу йўлда катта қизиқиш, чин дилдан олға интилиш мия, юрак ва бошқа аъзолар фаолияти фаоллашувига туртки вазифасини ўтайди. Шунинг ҳисобига умр узайиб боради…

Ҳа, олимлар ҳам бизга ўхшаган одам-да! Илмий хулосаларгагина суянишади. Лекин умрнинг қисқариш, узайиш ҳодисасига бу каби амаллар у даражада таъсир ўтказмаса керагов! Ахир Яратган ҳар бир бандасини белгиланган умр, тақдир, қисмати билан бирга яратади. Фақат биз бандалар шу ёзуқнинг тезлашишини хоҳлган чиқамиз-у, оқибатда худонинг ғазабига дучор бўлганимизни пайқамай қоламиз. Нима бўлганда ҳам олимлар қайсидир жиҳатдан ҳақ дейиш ҳам муболаға бўлмайди. Сабаби Яратганнинг «Сендан ҳаракат, мендан баракат» деган ваъдаси ҳам йўқ эмас иншооллоҳ.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англия олимлари: «Олий маълумот умрни узайтиради, ортиқча вазн қисқартиради…»