Россияда хусусий зоопаркдан қочиб кетган айиқ 84 ёшли қарияни ўлдирди

Айиқ соҳиби эса турли оғирликдаги жаҳоратлар билан касалхонага олиб келинган.
Россиянинг Воронеж областида полиция ходимлари зоопаркдан қочиб, бир нафар одам ўлдирган ва ўз соҳибини қаттиқ яралаган айиқни отишга мажбур бўлганлари ҳақида “News.bigmir.net” нашри хабар бермоқда.
Фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига нисбатан яққол хавф билан полиция ходимлари “Полиция ҳақида”ги Федерал қонунга мувофиқ жониворни зарарсизлантириш учун қуролдан фойдаланишларига тўғри келди.
Аниқланишича, айиқ маҳаллий аҳоли вакилларидан бўлмиш 84-ёшли қарияга ҳужум қилган ва олинган жароҳатлар натижасида қария оламдан кўз юмган. Жониворнинг 49-ёшли эгаси эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг