
Ғарбий Мўғулистонда Жанубий Корея археологларидан иборат жамоа Хитой кийимида бўлган мумиёни топди, деб хабар бермоқда Gogo маҳаллий портали Мўғулистон давлат таҳлил марказига асосан.
Топилманинг ёши 2000 йил деб баҳоланмоқда. Бўйи тахминан 156-170 см. бўлган эркакка тегишли мумиё Олтой тоғларидаги Шивет номли ҳудудда олиб борилган биргаликдаги тадқиқот ишлари давомида топилди.
Мумиёда бўлган ва ҳозирги вақтда Мўғулистондаги Археологик тадқиқот марказида сақланаётган кийимни келгусида тадқиқ қилиш учун Жанубий Кореяга жўнатиш режалаштирилмоқда.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу киши Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилган ёки Мўғулистонда яшаган хитойлик муҳожир бўлиши мумкин. Мумиё учта қадимий қабрдан бирида топилди.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар