10:45 / 18.10.2017
11 462

Аёллар учун энг хавфли шаҳарлар рўйхати аниқланди.

Аёллар учун энг хавфли шаҳарлар рўйхати аниқланди.
Thomson Reuters Foundation ҳайрия ташкилоти томонидан аёллар учун энг хавфли саналган шаҳарлар рўйхати нашр этилди. Бу ҳақида “ria.ru” сайти хабар бермоқда.

Рўйхатнинг биринчи ўрнини Қоҳира шаҳри эгаллаган бўлса, иккинчи ўринда Покистоннинг Карачи шаҳри ва Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасани кўриш мумкин. Рўйхатнинг биринчи бешлигидан Деҳли ва Перу пойтахти Лима шаҳарлари ҳам ўрин олган.

Москва ўн олтинчи ўриндан жой эгаллади. Париж, Токио ва Лондон шаҳарлари эса аёллар учун энг хавфсиз жойлар деб эълон қилинган.

Тақдиқотлар мутахассислар орасида ўтказилган сўровлар бўйича олиб борилган. Бунда аёлларга нисбатан ишлатиладиган зўрлик, тиббиёт хизматлари, маданий анъаналар, таълим, шахсий розиликсиз тушмушга бериш, молиявий имконият жиҳатлари ҳисобга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёллар учун энг хавфли шаҳарлар рўйхати аниқланди.