
Маҳаллий ярмаркаларнинг биридаги автодромда хурсандчилик қилаётган Хамберсайд (Англия) полицияси ходимлари атрофдагиларнинг ҳайрат тўла нигоҳларидан четда қолмади.
Офицерлар бу борада улар ҳам иш вақтида бироз танаффус қилиб, кайфиятларини кўтаришга ҳақли эканликларини таъкидлашмоқда. Атрофдаги кишилар эса бундай ҳодисани қизиқиш билан томоша қилдилар. Ахир полиция ходимларини болалар аттракционида ҳар куни ҳам кўраверишмайди-да.
Яна айрим одамлар эса интернетга жойлаштирилган ушбу суратларни кўриб, “Полиция ходимлари аттракционда учиш билан банд бўлсалар, жиноятлар умуман қолмади-да” қабилида кинояли изоҳлар ҳам билдиришган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.