13:40 / 19.10.2017
6 383

Эстонияда атрофни зулмат қоплаб, қора рангли ёмғир ёғди

Эстонияда атрофни зулмат қоплаб, қора рангли ёмғир ёғди

Португалиядаги ёнғинлар тутуни ҳамда “Офелия” тўфони натижасида кўтарилган Сахара чўли чанги Эстониягача етиб келди.

Таллинда қора рангли ёмғир ёғди, шаҳар эса зулмат билан қопланди. Бу ҳақида маҳаллий метерологлар ахборотига таянган ҳолда “Segodnya.ua” сайти хабар бермоқда.

“Биз сателлитлардан олинган суратларни кўриб чиқдик, Финландия метерохизмати ҳам Португалиядаги ёнғин тутуни ва қоракуяси, шунингдек Сахара чўли чанги бизга қадар етиб келганини тасдиқлади. Ҳавонинг кимёвий таркиби ҳақида эса маълумотга эга эмасмиз, сабаби бундай ҳисоб-китобларни олиб бормаймиз” дейди синоптик Тайми Пальяк.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эстонияда атрофни зулмат қоплаб, қора рангли ёмғир ёғди