Суратга тушиш пайтида Ниагара шаршарасига йиқилган 10 ёшли болакай ажал домидан омон қолди

Суратга тушиш пайтида Ниагара шаршарасига йиқилган 10 ёшли болакай ажал домидан омон қолди

“10 ёшлик болакай Ниагара шаршараси ёнида суратга туша туриб, мувозанатни йўқотганча 30 метр баландликдан пастга қулади” деб хабар бермоқда “Life.ru” сайти.

Атрофдаги навбатчи қутқарувчилар болакайни зудлик билан қутқариб, касалхонага элтишган.
Шифокорлар болага турли тан жароҳатлари етгани ҳақида маълумот берсалар-да, аҳволи барқарор дея баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Ниагара шаршарасидан махсус шаффоф шар кўмагида пастга сакраган 53-ёшли америкалик Кирк Жонс ҳаёт билан видолашган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар