08:47 / 21.10.2017
8 519

Камчаткада айиқ шаҳар бозорига кириб кетди (видео)

Камчаткада айиқ шаҳар бозорига кириб кетди (видео)
Россиянинг Камчатка ўлкасидаги Елизово шаҳрида айланма йўл бўйида жойлашган бозор ҳудудига айиқ кириб қолди. Бу маълумот полиция томонидан тасдиқланган. Ҳолат акс этган видеога TJournal эътибор қаратди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Россия ИИВнинг ўлкадаги бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб борган, бироқ ҳайвонни топа олмаган ҳамда уни аллақчон кетиб қолган, деб тахмин қилган.

«Видеодан кўринадики, бу ўртача катталикдаги қўнғир айиқ бўлган. Уни бозорга киришга нима мажбур қилгани номаълум. Балки, йўл четида турган айиқни ўтиб кетаётган машина қўрқитиб юборган ва у очиқ турган эшик томон югурган», — дея маълум қилган Камчатка ўлкасининг ўрмон хўжалиги ва жонли табиатни муҳофаза қилиш агентлиги вакили.

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар орқали мазкур туманда бир неча бор қайд этилган айиқ ҳақидаги огоҳлантиришлар тарқалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Камчаткада айиқ шаҳар бозорига кириб кетди (видео)