10:03 / 21.10.2017
6 250

Дунёдаги ҳар олтинчи ўлим ҳодисаси экологиянинг ифлосланиши натижасида рўй беради

Дунёдаги ҳар олтинчи ўлим ҳодисаси экологиянинг ифлосланиши натижасида рўй беради
“Экологиянинг ифлосланиши натижасида орттирилган касалликлар кишиларнинг оламдан эрта кўз юмишларига олиб келади” дейди ҳориж сайтлари. 2015 йилда айнан шу сабаб билан 9 млн одам вафот этган. Бу ОИТС, сил ва безгак билан вафот этиш кўрсаткичидан 3 баробар кўпроқдир.

Ишлаб чиқариш жараёнлари ва автомобиль газлари ила ҳавонинг зарарланиши, бинолар ичидаги зарарли моддалар киши ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида 2015 йилда ҳавонинг ифлосланиши 6,5 млн одамни дунёдан олиб кетгани маълум бўлган. Ифлосланган сувдан 1,8 млн, иш жойларидаги заҳарли ва канцероган моддалари туфайли 800 минг киши ўлим билан юзлашган.

Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Кения каби мамлакатларда табиатнинг ифлосланиши ҳар тўртинчи одамнинг эрта ўлимига сабаб бўлмоқда.
Аввалроқ эса Украина мамлакатида ҳар икки соатда 3 та одам атроф-муҳитнинг бузилиши натижасида ҳаётдан кўз юмиши маълум қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги ҳар олтинчи ўлим ҳодисаси экологиянинг ифлосланиши натижасида рўй беради