
Нигерия шимолида жойлашган Майдугури шаҳрида террорчи-худкуш амалга оширган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Яна 5 киши яраланган. Маълум қилинишича, теракт содир этилган ҳудудда "Боко Ҳаром" террорчилик гуруҳи таъқибидан яширинган қочқинлар лагери жойлашган бўлган. Бу ҳужум охирги ойда содир этилган энг йирик теракт бўлди.
Аввалги йирик теракт ҳам Майдугурида августда содир этилган. Ўшанда аёл худкуш ўзини бозорда портлатиши оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.